Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари аёллари мулоқотидаги раислигини якунлади. «Минтақада гендер зўравонлигига қарши туриш: самарали ва барқарор қўшма ечимлар қидириш» мавзусига бағишланган халқаро анжуманда фаолият якунлари муҳокама этилди. Унда хотин-қизларни ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлашнинг қонуний-ҳуқуқий механизми яратилишини маъқуллайдиган иштирокчиларнинг қўшма баёноти қабул қилинди. Шу билан бирга, мазкур мулоқотга рислик қилиш Қирғизистонга ўтиши маълум бўлди. Бир йиллик раислик мобайнида Қозоғистон томонидан инновация ва технологияларни ривожлантириш, глобал даражадаги тинчлик-хавфсизлик, иқлим ўзгаришлари, терроризм ва экстремизмга қарши курашда аёллар ҳамда ёшлар роли каби долзарб масалалар ўртага ташланди.
Жулдиз Сулейменова,
Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:
- Биз айнан рақамли
технологиялар соҳасида малака оширишга эътибор қаратамиз. Масалан, «STEAM» «technovation
girls» дастури мавжуд, у рақамлаштириш соҳасида хотин-қизлар саводхонлигини
оширишга қаратилган. Бу БМТнинг минтақавий тараққиёт дастури, айтиш мумкинки, бу
превентив дипломатия. Биз уни Қозоғистонда жорий этдик. Шунингдек, мамлакатнинг
олис бурчакларида яшайдиган аёллар саводхонлигини ошириш мақсадида бир қатор
таклифлар киритдик.
Танзила Норбоева,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати:
– Алоҳида
таъкидлашни истардимки, Қозоғистон Республикаси барча Марказий Осиё давлатларидаги етакчи
аёллар кучини бирлаштиришга муваффақ бўлди, биз давлатларимизнинг гендер
тенглиги соҳасидаги қонун ижодкорлиги, аёллар манфаатларига оид ҳукумат
қарорлари, қонунлар устидан парламент назоратини амалга ошириш, энг муҳими,
ноҳукумат ташкилотлар кучини бир ерга жамлаш мавзусида фикр алмашдик. Қолаверса,
фикримча, Қозоғистоннинг раислик давридаги муваффақияти шундаки, мулоқотимизни
халқаро даражага олиб чиқишга эришди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.