Марказий Осиё минтақаси кун тартибида сув-энергетика хавфсизлиги асосий факторга айланяпти. Мамлакатлар биргаликда сув ва энергетика захиралари тақчиллиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишнинг янги ва янада самарали чораларини ишлаб чиқишлари лозим. Бугунги кунда бўлиб ўтаётган мунозараларда экспертлар Бокуда бўлиб ўтган СОР-29 иқлим конференцияси якунларини муҳокама қилишяпти. Таъкидлаш лозимки, анжуман доирасида сув етишмаслиги қишлоқ хўжалигидаги йўқотишларнинг асосий сабабига айланди. Қурғоқчилик секторга энг катта салбий таъсирини кўрсатяпти, суғормали зироатчилик ва чорвачиликка салбий таъсир қиляпти. Марказий Осиё университети ректори Кристофер Геррининг таъкидлашича, бу вазият шошилинч чоралар кўришни талаб қилади. Мамлакатлар ўртасида ягона ёндашув ва механизмлар ишлаб чиқиш, тиғиз ва кўп томонлама дипломатия муаммоларни ҳал қилиши мумкин.
Кристофер Герри,
Марказий Осиё университети ректори:
- Яъни, мамлакатлар бир-бири билан қандай алоқада эканлигини қайта кўриб чиқиш зарур. Чунки баъзи келишувлар замона талабига мутлақо тўғри келмайди. Мавжуд геосиёсий вазият мамлакатлар ўртасида музокаралар юритиш, сув ва энергетика таъминотида ишончни тиклаш учун имконият яратади. Барча мамлакатлар нимадандир фойда қилиши, нимадир йўқотиши мумкинлиги ҳам уларни ўзаро келишиб иш тутишга ундайди. Биз минтақада ва бутун дунёда сув дипломатияси донорлари сифатида иш тутамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

