Қозоғистон Сенати 2024 йил якунларини чиқарди

Қозоғистон Сенати 2024 йил якунларини чиқарди

Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати йил якунларини чиқарди. Юқори палата раиси 2024 йилда олиб борилган қонунчилик фаолияти натижаларига тўхталди. Депутатлар жами 104 та қонун қабул қилди. Маулен Ашимбаев таъкидлашича, ҳужжатлар Давлат раҳбари топшириқларини рўёбга чиқаришга, мамлакатнинг сиёсий ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, аҳолининг заиф қатламларини муҳофаза қилишга, бошқа муҳим масалаларни ҳал этишга қаратилган. Ҳукуматга турли масалаларда 180 та депутатлик сўроғи берилди. Сенат раиси 2025 йил режаларига тўхталди. Уларга кўра депутатларнинг қонунчилик ишини ва минтақалар билан алоқасини кенгайтириши мўлжалланган. 

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси: 

– Эртадан бошлаб сенаторлар аҳоли билан учрашиш учун минтақаларга чиқиб кетади. Сафарлар давомида депутатлар мамлакат фуқароларини безовта қилаётган долзарб масалаларга эътибор қилиши лозим. Шунингдек, қабул қилинган қонунларнинг аҳамияти ва меъёрларини тушунтиради. Келаси йилда Сенат Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев топшириғига кўра тайёрланган янги Бюджет, Солиқ, Сув ва Қурилиш кодексларини кўриб чиқади.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.