Қозоғистонда «Одам савдосига қарши кураш тўғрисида» қонун лойиҳаси тайёрланяпти. Мамлакат Ички ишлар вазири Қосим-Жўмарт Тўқаевга шуни маълум қилди. Айни вақтда, Марат Ахметжанов уюшган жиноятчиликка қарши курашда ёндашувлар ўзгарганини маълум қилди. Асосий эътибор сабаблар ва молиялаштириш манбаларини бартараф қилишга қаратиляпти. Вазир уч йилга мўлжалланган Гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши кураш мажмуавий режаси ҳамда оилавий-маиший соҳада зўравонлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилаётгани ҳақида ҳисобот берди. Президент тартибни сақлаш ва фуқаролар ҳуқуқлари бўйича қатор вазифалар топширди.