Қозоғистон Миллий жамғарма қисқариши билан боғлиқ тенденциядан воз кечиши мумкин. Бунга давлат молиясини бошқариш концепцияси орқали эришилади. У нима учун керак ва солиқ тўловчилар маблағи қандай шаклда сарфланади? Давра суҳбати давомида бу саволларга Республика бюджети ижроси юзасидан назорат бўйича ҳисоб қўмитаси аъзоси Рашит Ахметов жавоб берди. Унинг маълум қилишича, ўтказилган текширувлар натижасида у ишлаётган ташкилот ходимлари бюджетга оид ва бошқа қонунлар мунтазам бузилаётганининг гувоҳи бўлмоқда. Нотиқ фикрича, бугунги кунда аниқ чора-тадбирлар зарур. Унинг айтишича, муаммо илдизи эскирган қонунлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда. Бошқача айтганда, шу кунларда ҳамма ишни тизимга келтириш, бюджет воситалари, давлат активлари, умуман олганда, молияни бир тизимга келтириш, ёндашувни янгилаш лозим.
Рашит Ахметов, Республика бюджети ижроси юзасидан назорат бўйича ҳисоб қўмитаси аъзоси:
- Шу маънода олганда, давлат молиясини бошқариш концепцияси бюджет сиёсати, давлат ва квазидавлат қарзларини бошқариш имкониятини беради. Булар ҳаммаси аввал тарқоқ шаклда иш юритган. Шунингдек, Миллий жамғармани шакллантириш ва маблағ сарфлашни тартибга келтиради. Бу масалада Давлат раҳбари ўз Мактубида ҳамма нарсани тўла акс эттирди ва топшириқ берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси