Қозоғистон – жаҳон атом энергияси хомашёси бозорида муҳим
ўрин тутади. Республика уран қазиб олиш бўйича пешқадам. Мамлакатда йилига 20
минг тонна хомашё олинади. Шунингдек, жаҳон экспортининг 40 фоизини таъминлайди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида уран қазиб олиш
15 минг тоннадан ошди. Республика Европа, Осиё, Шимолий ва Жанубий Американинг
ўнлаб давлатларига маҳсулот етказиб беради. «Қазатомпром» раҳбари Меиржан Юсупов
таъкидлашича, ўтган йили 11 давлатдан 24 ташкилот уран маҳсулоти харид қилди. Келажакда
бу динамика сақланиши кутиляпти.
Меиржан Юсупов,
«Казатомпром» миллий атом компанияси» ҲЖ бошқаруви раиси:
- Жорий йилнинг
тўққиз ойи давомида зарур материаллар харид қилишда муаммолар туғилгани сабабли
маҳсулот ҳажми би роз қисқарди. Шу жумладан, сульфат кислотага эҳтиёжимиз бор. Етказиб
беришда қийинчиликлар кузатилди. Лекин 2023 йил режалари ўзгармади. Биз
олдиндан кўзланган миқдорда маҳсулот чиқариш ниятидамиз.
Қозоғистон соҳани
ривожлантиришда давом этиш ниятида. Мамлакат энергетика экспорти борасида улкан
имкониятларга эга, дея таъкидлади «Самруқ-Қазина» етакчиси Нурлан Жақупов. Бутунжаҳон
ядро ҳамжамияти берган маълумотга кўра, 2030 йилга бориб атом станциялари учун
зарур уран миқдори 25 фоизга ортади. Жаҳон бўйича кам углеродли энергетикага
қизиқиш ортиши ҳам соҳанинг ривожланишига ёрдам беради.
Нурлан Жақупов,
«Самруқ-Қазина» бошқаруви раиси:
- Бугунги кунда Қозоғистон
уран қазиб олиш ва атом электр станциялари учун ёнилғи тайёрлаш билан
шуғулланади. Бизда янги майдонларни разведка қилиш, янги конларни ишга тушириш
ҳамда янги захиралар топиш учун етарлича молиявий захира бор. Иккинчи томондан
олганда, биз уран қазиб олишнинг дунё бўйича энг яхши усули – ер ости
қудуқларида ишқорлаштириш усулидан фойдаланиш тажрибасига эгамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.