2024 йилнинг биринчи ярмида Жетисуга 137 миллиард тенге инвестиция жалб этилди. Йил охиригача киритилган сармоянинг умумий ҳажми 375 миллиард тенгега етиши мўлжалланган. Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов ташрифи давомида минтақанинг олти ойлик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши кўрсаткичлари билан танишди. Шу жумладан, савдо айланмаси 23 фоиз, қурилиш 34 фоиз, алоқа 7,5 фоизга ўсгани қайд этилган. Минтақада агросаноат мажмуаси, қайта ишлаш саноати ва логистика салоҳияти катта. Ҳукумат етакчиси таъкидлашича, жорий йилда минтақани молиялаштириш ҳажми анча ортди. Шу жумладан, кичик ва ўрта бизнес кредитларини субсидиялаш учун агросаноатга 23 миллиард тенге сарфланди. Тегишли идоралар ва ҳокимликка агросаноат ҳамда қайта ишлаш секторини ривожлантиришга алоҳида эътиборр қаратиш топширилди. Инвестициявий лойиҳаларга келганда, жорий йилда Жетису вилоятида 58 та ташаббус рўёбга чиқарилиши кутиляпти. Таъкидлаш лозимки, шу кунларда минтақада беш эзтадан зиёд саноат корхонаси ишлаб турибди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси