Қозоғистон Миллий банки «Буюк воқеалар ва одамлар» туркумига кирувчи «ASTANA. 25 JYL» тангасини айланмага қўйди. Молия ташкилоти матбуот хизмати берган маълумотга кўра, у мельхиордан ясалган, массаси 15 грамм, номинали - 100 тенге. 20 минг дона чиқарилган. Танга Миллий банк интернет-магазинида сотила бошлади.
Алмат Басенов, Қозоғистон Миллий банки бош дизайнери:
- Бу тангада Астананинг турли меъморий обидалари коллажи акс этган, олдинги планда мамлакат мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган Труимф аркаси турибди. У композициянинг марказий қисмини эгаллайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси