Давлат маслаҳатчиси ички сиёсат бўйича республика йиғилиши ўтказди

Давлат маслаҳатчиси ички сиёсат бўйича республика йиғилиши ўтказди

Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ички сиёсат масалалари бўйича республика йиғилишида янги Конституция лойиҳасининг аҳамияти тўғрисида гапирди. Унинг таъкидлашича, Асосий қонуннинг Муқаддимаси ва дастлабки моддаларида биринчи марта давлатчиликнинг туб асослари – Мустақиллик ва Суверенитет ҳамда давлат фаолиятининг асосий тамойиллари қайд этилган. У бир вақтнинг ўзида жамиятнинг асосий меъёрларини ва мақсадларини, ҳаракат йўналишини акс эттиради. Бош қомуснинг ғоявий-маънавий қиймати шундаки, референдумда қабул қилинган тақдирда янги Конституция ижтимоий бирдамликнинг янги даражага чиқишига васила бўлади. Йиғилиш давомида Давлат маслаҳатчиси Ички сиёсатнинг асосий тамойиллари, қадриятлари ва йўналишлари тўғрисидаги Давлат раҳбари Фармонини ҳам эслатиб ўтди. Ҳужжатда биринчи марта давлат даражасида ички сиёсатнинг асосий мақсадлари ва вазифалари тизимли тарзда қайд этилган. Ерлан Қариннинг фикрича, Фармон давлат органларининг ички сиёсат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиришга қаратилган. Жамиятга ўтказилаётган давлат сиёсатининг мафкуравий мазмунини ҳар томонлама аниқ тушуниб олиш учун йўл кўрсатади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси