Қозоғистоннинг етакчи олий таълим даргоҳларидан бири 30 йиллик юбилейини нишонлаяпти. Ушбу санада MaqsutNarikbayev University қошида беллашувлар ўтказилди. 4 та олий мактаб университетни юбилей билан энг чиройли муборакбод этиш бўйича ўзаро курашди. Ғалаба учун талабалар ва битирувчилар, ўз жамоасини ташкил қилган ўқитувчилар курашди. 600 нафардан кўпроқ иштирокчи қатнашди. Талабаларнинг таъкидлашича, улар қизғин кураш иштирокчиси бўла олганлиги билан фахрланади. Беллашувлар ғолибларига кубок ва 5 миллион тенген мукофот таъсис этилди. Таъкидлаш лозимки, университетда турли байрамлар, танловлар ташкил этилиши анъанага айланган. Жамоада айнан шундай ёндашув ёшларда ноодатий фикрлаш ва рақобатбардошликни ривожлантиради, деган фикр шаклланган.
Алина Бирғалиева, Maqsut Narikbayev University талабаси:
- Биз бу тадбирга 1,5-2 ой давомида тайёрландик. Ва ҳар куни ўз биномизда тўпланиб, тайёргарлик кўрдик. Ўн йиллик кубогини олиш ва саҳнада шоу кўрсатишга интилдик. Жамоамизда 80-100 нафар аъзо бор. Менимча, ҳамани лол қолдирувчи томошалар ташкил этиш учун кучимиз етади. Иштирокчилар сони ҳам кўзлаганимиздан кам эмас.
Арман Пирзадаев, MNU бошқаруви раиси ўринбосари:
- Университетимиз ўтган давр мобайнида кўп нарсага эришди. Европа агентликларида аккредитациядан ўтдик, Яқинда Буюк Британиядаги QAA ташкилоти рўйхатига кирдик. Ҳужжат университет Британия ва халқаро олий таълим сифат стандартларига мослигини тасдиқлайди. Бу эса битирувчиларга берилган дипломлар Буюк Британияда энг илғор Британия таълим даргоҳлари дипломлари билан тенг мавқега эгалигини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.