Улар доимий яшаш жойларига кўра тақсимланган. Энг кўп сонли сайловчи Туркистонда, энг кам сайловчи Улитау вилоятида яшайди. Марказий Сайлов Комиссияси берган маълумотга кўра, ҳар бир сайлов кампанияси учун алоҳида рўйхат тузилади. У реестр ёзувлари ва фуқароларнинг овоз бериш куни борадиган жойларида рўйхатга киритиш тўғрисида аризаларига асосан ташкил қилинади. Бу ишни маҳаллий ижро органлари давлат маълумотлар базаси асосида амалга оширади. Марказий Сайлов Комиссиясида таъкидланишича, сайловчилар рўйхати овоз бериш участкаларига сайловдан 20 кун аввал, яъни 26 февралгача берилиши шарт. 4 мартдан бошлаб, фуқаролар уларни кўриб чиқа олиши учун шароит яратилиши лозим. Эслатамиз, Мажилис ва барча даражадаги Маслихат депутатлари сайловлари бир кунда – 19 мартда ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси