Давлат хизматига фақат онлайн қабул қилинади

Давлат хизматига фақат онлайн қабул қилинади

2026 йилдан бошлаб Қозоғистонда давлат хизматига қабул қилиш фақат онлайн-форматда амалга оширилади. Ишга кириш жараёни шаффофлашди, ундан ҳар бир фуқаро фойдалана олади.  E-Qyzmet тизими номзодларни автомат шаклда саралайди. Ягона кадр тизими икки йил аввал пилот тартибида иш бошлаганди. Унинг ишида «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгаришлар акс этган. Ҳужжат номзодларни саралашда рақамлаштириш, сунъий интеллект ва янгиланган механизмлардан фойдаланишни кўзда тутганди.

Дархан Жазиқбай, Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати агентлиги раиси:

- Биз ҳозир билим ва малака бўйича кадрлар сараловчи «E-Qyzmet» тизимига сунъий интеллектни киритяпмиз. Алгоритмлар хизмат инструкциясини таҳлил қилади, юкламани аниқлайди, хизмат вазифаларини тақсимлаш жараёнини такомиллаштиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси