Қозоғистон ва Европа Иттифоқи геология, шу жумладан, ноёб ер металлари конларини ахтариб топиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради. Брюсселда томонлар тегишли меморандумларни имзолашди. Ўзаро фойдали ҳамкорлик. Экспертлар таъкидлашича, Қозоғистонда ўта муҳим хомашё материаллари захиралари етарли, Европанинг қазилма бойликларига эҳтиёжи, прогнозларга кўра, 2030 йилгача 12 марта, 2050 йилгача 25 марта ошади. Ҳозирнинг ўзида Европа иқтисоди учун зарур 34 материалдан 18 та республикада чиқариляпти. Шунчаки хомашё сифатида эмас, фойдаланишга тайёр металл сифатида. Улар Европадан ташқари АҚШ, Хитой, Жанубий Корея ва Буюк Британияга экспорт қилинади.
Қанат Шарлапаев, Қозоғистон
Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:
– Мулоқотимиз амалий режалар
даражасига кўтарилди. Музокаралар натижаларига кўра, Европа Иттифоқи билан меморандумларда,
йўл хариталарида кўрсатилган ғояларни амалий лойиҳаларга кўчириш даври
яқинлашди. Бизнес юзасидан ўтказилган бугунги учрашувимиз уларни рўёбга
чиқаришга туртки берди, амалий қадамлар қўйишимиз учун асос бўлади. Европа компаниялари
конларимиз, йўлга қўйиладиган ишлаб чиқаришлар юзасидан ёрдам берди, биз
рўйхатни кенгайтирдик. Ўта муҳим ва ноёб ер материаллари бозорида аҳамиятли
ўйинчиларга айлана олишди.
Таъкидлаш жоизки, Европа Иттифоқи Қозоғистоннинг энг йирик ҳамкорларидан бири. Европа Иттифоқидан киритилган бевосида инвестициялар ҳажми ўтган йили 12,5 миллиард долларга етди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.