Давлат бюджетининг 80 фоиздан кўпроғи БТМ га мослаштирилган

Давлат бюджетининг 80 фоиздан кўпроғи БТМ га мослаштирилган

Қозоғистонда давлат бюджетининг 80 фоиздан кўпроғи Барқарор тараққиёт мақсадларига мослаштирилган. Эътибор марказида - инфратузилмалар, йўллар, аҳолининг ҳам шаҳарларда, ҳам қишлоқ жойларида ижтимоий хизматларни бемалол олиши. Бу ҳақда Сенатда бўлиб ўтган Барқарор тараққиёт борасидаги миллий мақсад-вазифалар рўёбга чиқарилишини мониторинг қилиш парламент комиссияси йиғилишида маълум қилинди. Моношаҳарларни модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда мамлакатимизда улар сони 20 та. Саноат ишлаб чиқариши ҳажми миллий маҳсулот жами кўламининг учдан бир қисмидан зиёдроқни ташкил этади. Йиғилиш қатнашчилари, шунингдек, энергетика, сув таъминоти, транспорт ва рақамли алоқа соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиш аҳволи борасида ҳам таклиф ва фикр алмашди. Улар фикрича, Далват раҳбари топшириқлари доирасида яшаш жойидан қатъи назар, барча қозоғистонликлар учун қулай шароит яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Эътибор марказида – 2029 йилгача Миллий инфратузилма режасини амалга ошириш ва асосий соҳаларга сармоя жалб қилиш.

Ольга Булавкина, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати:

- Қозоғистон бугунги кунда Марказий Осиё мамлакатлари орасида БТМни жорий этиш бўйича етакчилик қилиб келмоқда. Биз маълум бир тавсияларни тайёрлаяпмиз, бугун айтилган таклифлар давлат дастурларига, қонунчилик базасига киритилиши учун айрим қонунлар устида иш бошлаймиз,  улар эндиликда минтақаларга тарқалиши керак. Яъни ҳар битта минтақа индивидуал тарзда акс эттирилиши лозим, бугун шу ҳақда сўз юритилди. Шунинг учун эътиборда бўлади, бу масалага кузда яна қайтамиз, негаки, ҳар битта БТМ ўз-ўзидан мавжуд бўлиб қолмайди, буни билиш керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси