Қозоғистонда ўғит заводи қурилади

Қозоғистонда ўғит заводи қурилади

Қозоғистонда умумий қиймати 1 миллиард 300 миллион доллар бўлган ўғит заводи қурилади. Бош вазир тегишли идораларга икки ҳафта ичида Туркиянинг ESTA Construction компанияси билан инвестициялар тўғрисида шартнома тузишни топширди. Ўлжас Бектенов карбамид ва аммиак чиқарувчи корхона қуриш масаласини компания бош директори Мустафо Тўпроқ билан муҳокама қилди. Йирик газ-кимё ишлаб чиқариши Манғистау вилоятида, «Қуриқ» порти яқинида бунёд этилади. Завод учун бу жой бежиз танланмади: унда маҳсулот экспортини Каспий денгизи орқали амалга ошириш учун қулай логистика мавжуд. Завод йилига 700 минг тонна карбамид ва 42 минг тонна аммиак чиқаради. Бу эса зироатчиликда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот чиқариш имконини беради. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига давлат ёрдами бериш масаласи кўрилмайди. Ҳозир Қозоғистонда ўғит учун ишлатилган маблағнинг 60 фоизини субсидиялаш кўзда тутилган дастур мавжуд. 2024 йилнинг март ойидан аванс ёрдами механизми ишга утшади, маҳсулот таннархини пасайтириш учун ишлаб чиқарувчиларга маблағ олдиндан ўтказиб берилади. Ўтган йили мазкур мақсадларда 46 ярим миллиард тенге ажратилган эди. Жорий йилда 35 миллиард тенге берилиши кўзда тутилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси