Қозоғистонда 17 та йирик саноат лойиҳаси белгиланди

Қозоғистонда 17 та йирик саноат лойиҳаси белгиланди

Қозоғистонда сердаромад кластерлар яратиш учун 17 та йирик лойиҳа белгилаб олинди. Улар металлургия, нефть, газ химияси, озиқ-овқат саноати, автомобилсозлик, химия саноати ҳамда туризмни ўз ичига олади. Миллий иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, натижада янги иш ўринлари яратилади ҳамда экспорт ҳажмининг 6 триллион тенгега ортишига, 1,5 триллион тенге ҳажмида импорт ўрни тўлдирилишига олиб келади. Эслатамиз, Президент ўз Мактубида Ҳукумат 17 та йирик лойиҳа рўйхатини тузганини кўрсатиб ўтганди. Улардан мақсад – юқори даражада қайта ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, имкон қадар маҳаллий хомашё ҳамда бутловчи қисмлардан фойдаланиш, саноат гигантлари атрофида уларга боғлиқ ишлаб чиқаришлар барпо этиш зарур.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси