Давлат маслаҳатчиси Президент қошидаги Давлат бошқаруви академиясидаги
нутқида ички сиёсатнинг асосий йўналишлари ҳақида гапирди. Унинг кўрсатиб
ўтишича, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев олиб бораётган сиёсий йўналиш «Адолатли
Қозоғистон» концепцияси шаклида мафкуравий кўриниш олади. Ерлан Қариннинг
таъкидлашича, бу тамойил мамлакатда мажмуавий тарзда ўтказилаётган сиёсий,
иқтисодий ва ижтимоий-маданий ислоҳотларнинг умумий мавзусига айланади. Янги
майдонча асосини эса Президент Миллий қурултойнинг учинчи йиғилишида тилга
олган умуммиллий қадриятлар ташкил этади. Давлат маслаҳатчисининг фикрича,
бундай қадриятлар тизимига риоя этиш миллатнинг янги қадриятлар тизимини
шакллантиришига олиб келади.
Ерлан Қарин, Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси:
- Адолат ва Адолатли Қозоғистон тушунчаси кўп марта тилга олинди. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев президент лавозимига ўтирганида сўзлаган нутқида таъкидлаб кўрсатган асосий қадрият – Адолатли Қозоғистон барпо этиш эди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.