Қосим-Жўмарт Тўқаев Озарбайжон Президенти билан суҳбатлашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Озарбайжон Президенти билан суҳбатлашди

Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Озарбайжон Президенти билан телефон орқали суҳбатлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Илҳом Алиевни Вашингтонда Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги зиддиятни тинч йўл билан ҳал этиш тўғрисида тарихий декларация имзоланиши билан табриклади. Қозоғистон Президенти ушбу ҳужжат халқаро ҳуқуқ ва БМТ резолюциялари асосида имзоланганини алоҳида таъкидлади. Тегишлича, у Озарбайжон ва Арманистоннинг стратегик манфаатларига, шунингдек, Кавказда кенг халқаро ҳамкорлик ривожланишига хизмат қилади. Мамлакатимиз Озарбайжоннинг стратегик ҳамкори сифатида минтақада тинчлик ўрнатилишини самимий қутлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси