Давлат раҳбари унга турли йилларда совға қилинган
отларнинг қандай шароитда сақланаётганини кўриш учун Президент Иш
бошқармаси отхоналарига борди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Instagram тармоғидаги
саҳифасида маълум қилишича, бир йил аввал Астанада ахалтеки
зотига мансуб тойчоқ туғилган. Президент унга
Ақжан деб лақаб
берган. У кам учрайдиган изабелла
ранги – ёрқин оқ-пушти тусли бўлиб, интеллект даражаси
жуда юқори, дейди мутахассислар. Давлат
раҳбари ҳамиша отхонага бориш, жониворларни, шу жумладан, яқинда Қатардан совға
сифатида келтирилган араб арғумоқларини озиқлантиришга
вақт топади.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Бир неча йил аввапл ахалтеки чопқир отлари қаториаг яна битта тойчоқ қўшилди, уни Ақниет, деб атадим. Йилқичиликни яхши тушунадиган мутахассислар таъкидлашича, келажакда ундан яхши арғумоқ чиқади, балки халқаро беллашувларда ғалаба қилади. Қозоқ халқи йилқини яхши кўради, «от йигитнинг қаноти», дейди. Шунинг учун от спортини ривожлантиришда давом этиш, бу асл жониворга ҳурматни оммалаштириш зарур.
Ахалтекин зоти дунёдаги ноёб
арғумоқларлардан ҳисобланади. Уларнинг тарихи минг йилларга чўзилган. Жонивор
чидамли, мураккаб иқлим шароитларида ҳам узоқ йўл боса олади,
пишиқ бичимли, узун бўйинли, яғрини
баланди, вазмин ва нафис ҳаракат қилади. У жунидаги металл шуъласи туфайли ҳам
ҳам юқори баҳоланади, ахалтекин отларини «олтин арғумоқлар», деб ҳам аташади. Мутахассислар
бу зотнинг интеллекти юқорилигини, эгасига
садоқати ва спортда ажойиб кўрсаткичларга эришишини таъкидлайди. Бу
эса мазкур зотга мансуб отларни дунё йилқичилигида энг нуфузли жониворлар
қаторида кўрилишига сабаб бўлган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

