Озодлик нафаси ва кўчманчилар услуби. Нур-Султонда ёш дизайнерлар ўртасида Global Nomads Fashion Awards танлови эълон қилинди. Ундан мақсад – ёш иқтидорларни аниқлаш, шунингдек, экспортга йўналтирилган ва рақобатбардош, мамлакат коди туширилган текстил маҳсулоти чиқариш. Танловда қатнашиш учун 80 дан кўпроқ ёш дизайнерлар ариза берди. Уларнинг кўпчилиги Қозоғистон олий ўқув юртларининг тегишли факультетлари талабалари. Иштирокчилар қаршисида мураккаб вазифа турибди. Улар номаднинг замонавий либосларини яратиши керак. Модельерлар ишини АҚШ, Англия ва Россиядан келган мода экспертлари баҳолайди. Ғолиблар иши февралда беш номинация бўйича баҳоланади, уларнинг ҳар бири бўйича таниқли Қозоғистон бренди остида маҳсулот чиқариш имконияти берилади.
Ирина Нечаева, лойиҳа мувофиқлаштирувчиси:
- Лойиҳа ижодий креатив салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган ва ёш дизайнерлар билан бирга “Қозоғистон нима ўзи?”, деган савол остида мамлакат кодини ахтараяпмиз. Биз мамлакат брендини яратиш, “замонавий кўчманчи, дижитал-номад қандай бўлади?” деган саволнинг жавобини бермоқчимиз. Ҳозир ҳамма рақамлаштиришга киришиб кетди. Ҳамма саёҳат қилишн истайди. Танлов доирасида биз маҳаллий туристлар ва мамлакатимизга ташриф буюрган хорижликлар учун қулай кийим-кечак, сувенирлар яратиш ниятидамиз. Улар бир қарашда Қозоғистон қандайлигини англатиб турадиган бўлади!
Абдумалик Сарманов таржимаси