Атирау вилоятида оламшумул топилма. Археологик қазув ишлари давомида сармат даври аскарлари қабри аниқланди. Қизилкўгин туманидаги Муқир қишлоғи яқинида иш олиб бораётган археологлар қўрғонлардан бирида уч аскарнинг хокини топди. Улар антропологик тадқиқотларга юборилади. Археологлар пайкон, найза, қилич ва сопол идишларга ҳам дуч келди.
Амангелди Зайнов, археолог:
- Қарақудуқ қўрғонлари гуруҳи 2012 йилда археологлар томонидан ўрганилган. Бу - сармат даври ёдгорликлари ҳисобланади. Археологик экспедиция икки босқичдан иборат, иккинчи босқичда халқаро таркибда иш олиб боришни режалаштирганмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси