Дўмбиранинг бетакрор хониши ҳар бир даврани қиздиради

Дўмбиранинг бетакрор хониши ҳар бир даврани қиздиради

Классика, замонавий хитлар ва, албатта, халқ куйлари ижросида дўмбира ҳамиша қўл келади. У ҳамиша тингловчисига эга. Бетакрор ва теран садолари билан мусиқа шайдоларини ром этади. Мусиқачилар таъкидлашича, у ҳар қандай услубда ишлатилиши мумкин. Энг муҳими, тегишли сифатларга эга чолғу асбоби танланса бас, дейди дўмбира тўгараги раҳбари. Бунда сифат асосий ўрин тутади.


Кеменгер Кенжешев, дўмбира тўгараги раҳбари:


Дўмбира танлаш усуллари кўп. Мусиқа асбобини танлашда унинг жарангдорлиги, соф овози, ёрқинлигиша эътибор бериш керак. Дўмбира талабларингизга мувофиқ келиши лозим.


Асбоб танлашда уни яхши биладиган одамга мурожаат этиш зарур. Устанинг ўзидан харид қилсангиз янада яхши. Чунки ҳар бир дўмбиранинг ўз феъли бор.


Нуржан Дильманов, дўмбира ясовчи уста:


Дўмбира чалишни ўрганаётган болаларнинг қўлида сифатли чолғу асбоби бўлгани маъқул. Ҳар бир уйда дўмбира бўлгани маъқул, деб ўйлайман.


Дўмбира бугуги кунда ҳам мусиқа асбоби ва халқ тимсоли бўлиб қоляпти. У мамлакатнинг асосий брендларидан бири.


Абдумалик Сарманов таржимаси