Максим Филюшин мусиқалари МДҲ ва ундан ташқаридаги кўплаб радиостанцияларда трансляция қилиняпти. Ёш мутахассис Латвия, Нидерландия ва Россия лейбллари билан ҳамкорлик қилади. Асарларидан бири қўшни давлатдаги машҳур комедияли сериалга саундтрек қилиб олинди. Бастакор замонавий техно услуби билан уйғунлашган қозоқ этник мусиқасини дунёга танитишни истайди. Унинг композициялари стриминг сервисларда энг кўп тингланадиганлар қаторига кирган.
Максим Филюшин, бастакор:
- 2020 йилдан ўзимни танита бошладим, «Агар сен бўлмасанг» каверини чиқардим. Эффектив рекордс эфирида ижро этилди, унга юртдошимиз Иманбек имзо қўйган. Сўнг бошқалари чиқа бошлади, ижодим одамларга маъқул келганини кўрдим.
Ўз вақтида ижодкор фортепиано ва скрипка бўйича дарс олган, шаҳар пуфловчи чолғу асбоблари оркестрида ишлайди. Кундузи Максим классик асарларни ижро этса, кечаси g-hause услубига кўчади. У 150 та композиция муаллифи.
Абдумалик Сарманов таржимаси