Унда дунёнинг 40 давлатидан уч ёш тоифасида 35 ёшгача бўлган юз нафардан зиёд мусиқий асарлар муаллифлари қатнашади. Бу Германия, Италия, Франция, АҚШ, Хитой, Япония каби мамлакатлар. Жами бўлиб, ҳакамлар ҳайъати эътиборига 300 га яқин партитура ҳавола этилган. Мазкур ижодий беллашувнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, ҳакамлар тақдим этилган асарлар муаллифини билмайди, улар пароль ортига яширинган. Ғолиблар исми-шарифи энг яхши асарлар аниқланганидан сўнггина маълум қилинади. Ташкилотчилар фикрича, шу йўл билан холислик ва объективлик таъминланади. Таъкидлаймиз, танлов 7 октябрга қадар давом этади.
Алессандро Сольбиати, ҳакамлар ҳайъати аъзоси /Италия/:
- Бугун бу тадбирда иштирок этаётганимдан мамнунман, шундай йирик халқаро танловда ҳакамлар сафидан жой олганимдан бахтиёрман. Биринчидан, шунча ёшларни кўриш қувончли, бу замонавий санъат бу ерда равнақ топгани, унинг келажаги борлигини англатади. Иккинчидан, таъкидлаш ўринлики, илгари сира шунчалик кўп сонли иштирокчини кўрмагандим. Шубҳасиз, ҳакамлар учун ғолибни танлаш қийин кечади.
Абдумалик Сарманов таржимаси