Қозоғистоннинг «Nomad Stunts» жамоаси каскадёри Ғалимбек Қаратурик Ҳиндистон кинофестивалида биринчи ўринни олди. «Атвикваруни» халқаро кўригида дунёнинг турли қисмларидан келган 240 та иш кўриб чиқилди, ватандошимизнинг лентаси «Энг яхши хорижий фильм» номинациясида пешқадамликка эришди. Уни тўлиқ Ғалимбек Қаратурик ижоди маҳсули, дейиш мумкин. У ушбу картинага режиссёрлик қилди, роллардан бирини ўйнади ва каскадёр маҳоратини кўрсатди. Қозоғистонлик ижодкор ҳозир Миллий санъат университети талабалари билан тажрибасини баҳам кўряпти. Келгусида яна бир қанча қисқа ва тўла метражли фильмлар чиқармоқчи.
Ғалимбек Қаратурик, каскадёр:
– Касбий даражамни баҳолаш, тажриба орттириш учун халқаро танловда иштирок этдим. Бу лойиҳам жуда муваффақиятли чиқди, дея оламан. Фильмга келсак, ҳар бир халқнинг «Заиф ёруғлик» фалсафаси бўлади. Бизнинг халқимиз фалсафаси табиат бағрига сингиб кетишдан иборат. Мен айнан шу нарсани намоён этишни истагандим. Фильм сценарийсини ўзим ёздим, режиссёри ҳам ўзим бўлдим. Картинада, шунингдек, мен билан 7 йилдан буён бирга ишлаётган «Nomad Stunts» халқаро лойиҳаси каскадёрлари ҳам иштирок этди.
Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон каскадёр гуруҳи дунёдаги энг кучлилар қаторида тан олинади. «Тўмарис» фильмидаги трюклари учун «Nomad Stunts» «Таурус» мукофотини олган. Уни каскадёрлар «Оскар»и дейишади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.