Ўтган кеча-кундузда республикада 1 319 та бемор рўйхатга олинган. Энг кўп хасталаниш ҳолати Қарағанди вилоятида. Бу ерда 220 та бемор қайд этилган. Иккинчи ўринда пойтахт – яна 218 нафар хаста. Алматида – 208 киши. Энг кам юқтириш ҳолати Қизил Ўрда ва Туркистон вилоятларида кузатилди. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда жами бўлиб 389 мингга яқин беморда ПЗР-тест ижобий натижа кўрсатган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, республикада 26 минг нафар юртдошимиз ковиддан даволанмоқда. Уларнинг 7 ярим минг нафардан зиёди - мамлакат шифохоналарида.
Абдумалик Сарманов таржимаси