Коронавируснинг нисбатан енгил кечувчи штамми пайдо бўлиши мумкин. У мавсумга кўра фаоллашади. Шунингдек, касаллик бу шаклга ўтганидан кейин ҳам COVID-19 эпидемияси юз бериши истисно қилинмайди. Тумов каби авж олиш эҳтимоли бор. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири маълум қилишича, республикада хасталаниш ҳолатлари камайгани билан жаҳонда беқарор эпидемиологик вазият сақланиб турибди. Ҳимоя воситаси сифатида эса фақат вакцинация ва ревакцинация мавжуд, дея таъкидлайди мутахассислар. Сўнгги суткалар давомида Қозоғистонда 15 та янги ҳолат рўйхатга олинган. Энг кўп сонли бемор Алмати шаҳрида, пойтахтда ва Алмати вилоятида кузатилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган сўнгги маълумотларга кўра, ҳозир 2 мингдан кўпроқ юртдошимиз КВИдан даволаняпти, шундан 239 нафари шифохоналарда. Мамлакатда ҳар иккала компонентни олганлар сони 9 миллион 184 мингга етди, қўшимча дозани қабул қилганлар сони эса 3 миллион 363 минг нафарни ташкил қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.