Бир кеча-кундузда Қооғистонда 1000 нафардан зиёд одамда COVID-19 аниқланди

Бир кеча-кундузда Қооғистонда 1000 нафардан зиёд одамда COVID-19 аниқланди

Ўтган сутка ичида республикада 1 минг 100 беморда ПЗР-тест коронавирус инфекцияси мавжудлигини кўрсатди. Энг кўп ҳолатлар яна Алматида аниқланди – шаҳарда 330 одамга ковид юққан. Ўсиш бўйича иккинчи ўринда пойтахт турибди, унда 185 одам хасталанган. Учинчи поғонада Алмати вилояти – 108 одамда касаллик аниқланди. Туркистон ва Манғистау вилоятларида беморлар сони энг кам.Мамлакат бўйича ушбу хасталикка чалинганларнинг умумий сони 237 мингдан ошди. Ўтган кеча-кундузда 970 одам тузалиб чиқди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, 22 минг нафардан зиёд қозоғистонлик КВИга қарши даволаняпти, салкам 7 минг нафари – стационарларда.

Абдумалик Сарманов таржимаси