COVID-19: Қозоғистонда касалланиш ҳолатлари ортмоқда

COVID-19: Қозоғистонда касалланиш ҳолатлари ортмоқда

Қозоғистонда коронавирус юқиш ҳолатлари яна ортгани аниқланди. Ўтган сутка давомида республикада 2 883 бемор аниқланди. Бу рўйхатда ҳамон Алмати пешқадам. Шаҳарда 695 ҳолат рўйхатга олинди. Пойтахтда – 584 ҳолат. Қарағанди вилоятида 258 одам касаллик юқтирган. Алмати ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида ҳам вазият мураккаб. Уларда  185 ва 153 бемор аниқланди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 317 минг одамда ПЗР-тест ижобий натижа берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, шу кунларда  республикада 42 ярим мингдан зиёд ватандошимиз даволаняпти.  Улардан салкам 15 минг нафари касалхоналарга ётқизилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси