Маймун чечагига қарши курашиш учун АҚШда касалликка қарши эмлаш стратегияси ишлаб чиқилди

Маймун чечагига қарши курашиш учун АҚШда касалликка қарши эмлаш стратегияси ишлаб чиқилди

Маймун чечагига қарши курашиш учун АҚШда касалликка қарши эмлаш стратегияси ишлаб чиқилди. Мамлакат бўйлаб 300 минг доза препарат тарқатилади, шундан 50 мингтаси дарҳол ажратилади. Вакцина федерал захиралардан олинади. Келгуси ойлар давомида ҳукумат яна бир ярим миллион доза ажратиш ниятида. Таъкидлаш лозимки, авваллари АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал маркази маймун чечаги тарқалиши ҳолатларига жавоб бериш учун махсус марказлар ташкил этаётганини билдирганди. Сўнгги маълумотларга кўра, америкалик тиббиётчилар 244 та касаллик ҳолатини аниқлаган.