Жигар саратонини даволашнинг янги усули қўлланмоқда

Жигар саратонини даволашнинг янги усули қўлланмоқда

Қозоғистонда шифокорлар жигар саратонини даволашда замонавий усуллардан фойдалана бошлади. Унинг ўзига хослиги шундаки, амалиётда тиғ ишлатилмайди. Ҳозирда кимёвий эмболизация тажрибаси қўшни давлатларда ўзлаштириляпти.

- Мана ўсма, кўриниши шундай. Ҳозир кимёвий эмболизация қиламиз. Махсус эритма киритамиз.

Бағдал Сайфулла шифокор назорати остида ётибди. Хасталикка чалинганини бир йил аввал билган. Тиббий кўрсаткичларга мувофиқ бир неча даволаш жараёнидан ўтди.

Бағдал Сайфулла, Нур-Султон шаҳридан:

- 2021 йилда шу касалга чалинганим маълум бўлди. Олдин хорижда даволандим. Мамлакатимизда даволаниш мутлақо бепул эканлигини билмасдим. Ҳозир ўзимни анча яхши ҳис этяпман.

Нияз Малаев, онколог:

- Бу онкологик касалликларни ўзига хос ва жуда самарали даволаш усули. Қозоғистон фуқаролари учун бепул. Шунингдек, минтақадаги бошқа давлатларга технология трансфертини амалга оширяпмиз. Марказимиз халқаро аккредитациядан ўтган, қўшни давлатлардан ҳам келишади. Ҳозир ўзбекистонлик шифокорлар билан тажриба алмашяпмиз.

Қозоғистонда одатда йилига 35 минг одамда саратон касаллиги рўйхатга олинади. 2022 йил биринчи ярмида эса 19 минг одамда шу дард борлиги аниқланди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.