Comic Con Astana га 70 минг меҳмон келади

Комикслар ва кинематограф халқаро фестивали 70 минг нафар меҳмонни кутиб олади. Comic Con Astana ташкилотчиларининг таъкидлашича, бир юз эллик нафар иштирокчининг ярмидан кўпроғи хориждан. Мазкур тадбир йил сайин оммалашиб бормоқда. Бу эса туризмни ривожлантиришга хизмат қилади. 2019 йилда Comic Con турли шаҳар ва мамлакатлардан 50 мингдан зиёд гик-маданият вакилларини жалб этганди. Шу билан бирга ҳозир фестивалга ўсмирлар ҳам, катталар ҳам ташриф буюраётир. Эслатамиз, Comic Con 15-17 сентябрь кунлари пойтахтда ўтказилади. Тадбир хедлайнерлари – Голливуд вакиллари: «Галактика соқчилари» фильмининг актёрлари Майкл Рукер ва Шон Ганн.

 

Жамила Хангельдина, Comic Con Astana PR-директори:

 - Шуни ғурур билан айта оламанки, бундай кенг кўламли тадбир Қозоғистонда креатив саноатни ривожлантиришга ҳисса қўшиши шубҳасиз. Кенг кўламли тадбирларда қатнашган ёшлар илҳомланади, ўз имкониятлари, иқтидори, лойиҳаларини бошқа майдончаларда ҳам намойиш этишни истайди. Шунинг учун умид қиламанки, лойиҳамиздан кейин ҳам кўплаб қозоғистонликлар ўз ишларини халқаро студияларга тақдим этади. Қозоғистон муаллифларининг кўплаб премьераларига борамиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.