Қосим-Жўмарт Тўқаев Жамбил вилоятидаги портлаш юзасидан фавқулодда мажлис чақирди. Унда Бош вазир, мудофаа, қуролли кучлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари раҳбарлари иштирок этди. Давлат раҳбари Жамбил вилоятидаги фавқулодда ҳолатда ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик изҳор этди, жабрланганларга тезроқ соғайишни тилади. Йиғилиш давомида Президент боғлиқ воқеа юзасидан бир қатор топшириқлар берди. Жумладан, ФВ оқибатларини бартараф этиш бўйича маҳкамалараро комиссия тузилади. Уни мамлакат Бош вазир ўринбосари Роман Скляр бошқаради. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев бўлиб ўтган воқеа юзасидан ёлғон ахборот тарқалишига йўл қўймаслик чораларини кўришни топширди.