Жамбил вилояти фермерларига янги технологиялар ёрдамга келди. Чорва боқиладиган хўжаликлардан бирида дрон қўлланмоқда. Ушбу жиҳоз шарофати билан эндиликда подани масофадан туриб кузатиш мумкин. Учувчисиз ускуна уйдан 10 километр олисда ўтлаётган сурувдан хабардор бўлиш имконини беради. Гаухарбек Шонтаев таъкидлашича, замонавий технологиялар меҳнат унумдорлигини ошириш ва харажатларни қисқартиришга замин ҳозирлайди.
Гаухарбек Шонтаев, фермер:
- Видеотасвир тунда ҳам кўринади. Мисол учун, агар подани кечаси ўтлатсак, юқорида дрон бўлади. Унинг ёрдамида йиртқичларни қўрқитиш ҳам мумкин. Тасвирни ҳам видео, ҳам фото шаклида олса бўлади. Ўз хусусиятига кўра, бу отарни ҳаводан бошқаришда ишлатиладиган вертолёт.
Абдумалик Сарманов таржимаси