Қозоғистонликлар хавфсизлигини таъминланяпти. Кўпчилик тўпланадиган таълим даргоҳлари, савдо марказлари, концерт заллари, масжид ва черковларга алоҳида эътибор берилади. 2 мингдан зиёд объектнинг террористик хавфга бардошлилиги текширилди. Бугун Ички ишлар вазири Ержан Саденов Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди. У миграция назорати тўғрисида ҳам маълумот берди. Қозоғистонда жиноятчилик даражаси анча пасайди, дея таъкидлайди вазир.
Ержан Саденов, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири:
- Қабул давомида Президент топшириғига кўра уюштирилган, кибер- ва гиёҳвандликка қарши курашиш, шу жумладан, маиший ҳаётда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тошқин оқибатларини бартараф қилиш, йўл хавфсизлиги ва навбатдан ташқари аттестация ўтказиш бўйича ҳисобот бердим. Давлат раҳбари аниқ топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.