Чимкентда иқлимни созлаш иқтисодиёти маркази очилди

Чимкентда иқлимни созлаш иқтисодиёти маркази очилди

Иқтисодий ривожланишнинг янги моделини ҳамда «яшил» технологиялар жорий этиш, иқлим ўзгариши асоратларининг қишлоқ хўжалиги учун таъсирини юмшатиш. Жанубий Қозоғистон университети талабалари ушбу йўналишларда иш олиб бориш ниятида. Рае Квон Чунг ташкил этган Янги иқлим иқтисодиёти маркази уларга ёрдам кўрсатиши кутилмоқда. Чимкентда ушбу ташкилот идораси очилди. Штаб-квартира бошқа халқаро илмий идоралар билан тиғиз ҳамкорлик қилади, янги инновациявий таълим дастурлари ишлаб чиқади, қатор тадқиқот ишлари олиб боради.

Рае Квон Чунг, Нобель мукофоти совриндори:

– Марказнинг асосий мақсади – Қозоғистонда экологик вазиятни яхшилашдан иборат. Агарда шошилинч чора-тадбирлар кўрилса, янгича ёндашувлар йўлга қўйилса – иқлим муаммосини ҳал этиш мумкин. Қозоғистон талабалари билан бу мавзуни янада чуқурроқ ўрганиш ниятидамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.