Ўз навбатида, Уимблдон ғолибаси келгусида ҳам нуфузли халқаро мусобақаларда катта ютуқларга эришиш учун бор куч-ғайратини сарфлашини айтди. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, бугунги кунда юртимизда 30 мингдан зиёд одам теннис билан шуғулланади. Шунинг 10 мингдан кўпроғи – 10 ёшгача бўлган болалар. Одамларнинг ушбу спорт турига оммавий қизиқишни кучайтириш мақсадида республикамизнинг 17 та вилоятида кортлар барпо қилинган. Қосим-Жўмарт Тўқаев Билли Жин Кинг кубоги беллашувларида иштирок этадиган теннисчиларга ҳам муваффақият тилади, ушбу матч илк маротаба Астанада бўлиб ўтади, ғолиблар Парижда бўладиган ёзги Олимпиада ўйинларига лицензияни қўлга киритади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси