«Қазақконцерт»нинг янги мавсуми очилади

«Қазақконцерт»нинг янги мавсуми очилади

Жорий йил кузида пойтахт аҳли ва меҳмонларини мусиқа санъатида улкан воқеа кутяпти. Астанада «Алем саз» халқаро фестивали доирасида 28 сентябрдан 3 октябргача турли мамлакатларнинг ижодий коллоборациялари  ташриф буюради. Шу жумладан, Туркия, Япония, Германия ва Венгрия санъаткорлари келади. Тадбир «Қазақконцерт»нинг 63-мавсуми очилиши доирасида ўтказилади. Ташкилот директори ижодий труппанинг «Кўчманчилар олами» фестивали тайёргарлиги хусусида ҳам ҳикоя қилди. Тадбир пойтахтда декабрь ойида ўтказилади. Анжуманда туркий дунёнинг турли эллари - Туркия, Қозоғистон, Ёқутистон, Венгрия, Қрғизистон вакиллари қатнашади. Ақтўти Раимқулова «Қазақконцерт» артистларининг бўлғуси гастроллари хусусида ҳам гапирди.

Ақтўти Раимқулова, Р. Бағланова номли «Қазақконцерт» давлат концерт ташкилоти директори:
- 63-концерт мавсуми доирасида халқаро гастрол турлари режалаштирилди. Артистларимиз, яккахонларимиз, мусиқий жамоаларимиз тез кунларда хорижий сафарларга йўл олади, Хитой, Туркия, Франция, Америка Қўшма штатлари, Сербия саҳаналарига чиқади, яккахон ва гала-концертлар ташкил қилади, деб умид қиламиз. 

Ўтган концерт мавсуми ҳам воқеаларга бой бўлди. Ташкилот таркибидаги иқтидорли ижодкорлар жами 35 концерт ва 2 та спектакль қўйишди. Жаҳон турнеси доирасида улар АҚШ, Бразилия, Жанубий Корея, Марказий Осиё ва Европа давлатларида бўлишди, қозоқ халқининг мусиқий меросини намойиш этишди.