Темиртау Иссиқлик энергетика марказида учта қозонхона ва
учта турбогенератор ремонти ишлари якунига етяпти. Шу билан бирга, еттинчи
қозонхонани таъмирлаш ишлари чўзилиб кетди. Корхона бош директори маълум
қилишича, бунга сабаб – объектда ишчи кучи етишмайди. Бош вазир ўринбосари
шаҳарда иссиқлик манбалари ва тармоқларини реконструкциялаш бўйича олиб
борилаётган ишларнинг боришини кўздан кечирди. Қарағанди вилоятидаги сафари
давомида у қурилиш-монтаж ишлари ўз вақтида бажарилиши лозимлигини кўрсатиб
ўтди. Шунингдек, Темиртауда иссиқлик тармоқларини ремонт қилиш дастури тақдим
этилди. Шаҳарда иссиқлик узатиш тизимидаги путурдан кета бошлаган участкаларни реконструкциялаш
ишлари амалга ошириляпти. Барча ишлар иситиш мавсумигача охирига етказилиши
лозим. Бундан ташқари, Роман Скляр Топар, Шахтинск ва Қарағанди шаҳарларидаги
ишларни кўздан кечирди. Шу жумладан, таркибига ТЭЦ-3 ва ТЭЦ-1
кирадиган «Қарағанди Энергия маркази»да жорий йилда 16 қозонхона ва 10 турбина
таъмирдан чиқарилади. Бу дастур учун 13 миллиард тенге сарфланиши
режалаштирилган. Шунингдек, Роман Скляр 3-иссиқлик узатиш тизими бўйича
маълумот олди. Бу лойиҳа шаҳарда
таъминотни яхшилайди, янги биноларга иссиқлик етказиб беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси