Каскадёрлар маликаси

Каскадёрлар маликаси

Кўпқаватли уй томидан сакраш, жарликка қулаш, тоғ дарёларида оқиш. Энг мураккаб трюкларни бажарганлар кўпинча сояда қолиб кетади. Каскадёрларнинг касби шунақа. Бу ишда таваккал қилишга тўғри келади, аммо у барибир аёллар учун ҳам жозибали. Шулардан бири – «Nomad Stunts» халқаро профессионал каскадёрлар гуруҳидаги Қозоғистон вакиласи Алия Исқақова.  Қиз бу мураккаб соҳага тасодифан келган. Машғулотга бир марта келди ва жамоанинг бир қисмига айланди. Биринчи мураккаб трюкни у «Майнинг етти куни» фильмида намойиш қилди, ҳозир эса қиз фақат Қозоғистонда эмас, хорижда ҳам кўплаб фильмларда қатнашган. Алия — қояга ўрмалаш бўйича халқаро даражада спорт мастери, таэквондо бўйича спорт мастерлигига номзод, «Кунг-фу» сериалида иштирок этгани учун нуфузли мукофот олган.


Алия Исқақова, каскадёр:


- Турли трюкларда қатнашдим, муштлашувлар, сакрашларда бўлдим, девор ва эшикларни синдирдим, вертолётдан қуладим, энг қўрқинчлиси эса юқорида ўзимни ташлаш эди. Чунки ҳеч қандай арқон тутиб қолмасди, пастда бир уюм картон қути кутарди. Мен эса пастга ўзимни отишим лозим бўлган.


Жайдарбек Кунгужинов, «Nomad Stunts» каскадёрлар гуруҳи раҳбари:


- Алияни энг яхши ҳамкасбларим қаторида кўраман, у қачонлардир Франциядаги беллашувларда қатнашган. Мени тренер сифатида чақиришганди. Бу танловга кўпроқ йигитларни олиб кетаман. Бир марта унда ғолиб бўлганмиз. Алияни ўзим танладим. Менда қандайдир одамларни ҳис этиш қобилияти бор. Бу қизда қандайдир барқарорлик, жасурлик борлигини сездим. Эркакча ибтидо бор эди.


«Nomad Stunts» таркибида 73 нафар каскадёр бор, улардан саккиз нафари – қизлар. Дунёдаги бошқа жамоаларникидан кўп. Гуруҳ «Наполеон» фильми, «Кулранг уй» сериали ва бошқа лойиҳаларда қатнашган. Қозоғистонда тўққизта, Ҳиндистонда иккита фильмда ўйнаган. Ҳозир жамоа «Golden Empire» ҳужжатли-тарихий фильмида қатнашишга тайёрланяпти. Тез орада Ҳиндистонга йўл олади.


Абдумалик Сарманов таржимаси