Silk Way Star
гранд-финалигача саноқли кунлар қолди — шанба куни халқаро мусиқий лойиҳа
ғолиби аниқ бўлади. Ҳозир қатнашчилар ҳамма вақтини репетицияларга сарфлаяпти, бўлғуси
чиқишдаги ҳар бир нота ва детални такрорлаяпти. Бош соврин учун 7 қатнашчи – Қозоғистон,
Малайзия, Монголия, Хитой, Арманистон, Ўзбекистон ва Грузия вакиллари курашади.
Артистлар фикрича, финални кутиш айни вақтда ҳаяжон ва илиқлик беради - ижодий
беллашув сифатида бошланган танлов барча қатнашчиларни халқаро оилага
айлантирди. Таъкидлаш лозимки, Silk Way Star финалини томошабинлар Jibek Joly/
Silk Way телеканали бевосида эфирида 22 ноябрь куни томоша қила олади.
Автандил
Абесламидзе, Silk Way Star қатнашчиси /Грузия/:
- Silk Way Star – халқларни бирлаштирувчи
мутлақо ўзига хос шоу, ва мен учун унда қатнашиш ҳаётимдаги энг ёрқин ҳамда
илиқ хотираларда бири бўлади. Финалда жуда чиройли ва, айни вақтда мураккаб
қўшиқ куйлайман. Унинг матни сермазмун, менимча, томошабинларга кўп нарсаларни
бера олади. Мамлакатимизда менинг лойиҳада қатнашаётганимдан кўпчилик хабардор
ва ғалабамни тилаяпти.
Alem, Silk Way Star қатнашчиси /Қозоғистон/:
- Ушбу лойиҳадаги
энг катта ғалабам: 11 нафар ажойиб вокал ижрочилари билан танишиш бўлди, дея
оламан. Эндиликда 11 давлатда дўстларим бор. Танлов мазмуни ва миссияси — одамларни
ва халқларни бирлаштиришдан иборат. Аввало, артистлар тўпланди ва маданий
мулоқот юз берди. Чунки бундай лойиҳалар бирлик ва дўстлик сари етаклайди, дейман.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

