Қооғистон ва Ўзбекистон ўзаро товар айланмасини 10 миллиард долларгача кўтариш ниятида. Жорий йилнинг 10 ойи давомида бу кўрсаткич 3 миллиард долларни ташкил қилди. Савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоизга ўсди. Аналитиклар маълум қилишича, товар айланмасининг 72,5 фоизини экспорт ташкил этди. Йил бошидан буён 2,2 миллиард АҚШ доллари қийматида маҳсулот чиқарилди. Импорт эса 833 миллион долларга тенг бўлди. Қўшни республикага жўнатилаётган товарлар қаторида буғдой, ун, саноат маҳсулотлари, турли руда ва минераллар, текстил буюмлари ҳамда пластмасса материаллари бор. Ўзбекистон ўз навбатида қандолат маҳсулотлари, оҳак, гипс, дори-дармонлар, ўғит ва кийим-кечак етказиб берган. Таъкидлаш лозимки, республикамизда бугунги кунда Ўзбекистон иштирокида очилган бир ярим минг корхона ишлаб турибди, бу эса ўтган йилдагидан 18 фоизга кўп. Уларнинг кўп қисми улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси