Ақтўбелик Ербўлат Қуанишев Қозоғистон рекордлар китобига кириш ниятида. Унинг коллекциясида 3,5 минг ошиқ бор. У кўп йиллардан буён мана шу иш билан шуғулланади. Турли ўлчамдаги ошиқлар махсус жиҳозланган устахонасида сақланади. Шу ернинг ўзида меҳмонлар учун кўргазма ташкил қилинган. Ербўлат Қуанишев айтишича, олдинига эрмак эди, кейин эса ҳаётий йўлига айланди. Анъанавий ўйинни оммалаштиришни у ўзининг миссияси, деб ҳисоблайди. Эслатамиз, 8 йил аввал ошиқ отиш ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилганди.
Ербўлат Қуанишев, Ақтўбе шаҳридан:
- 13 йилдан буён ошиқ йиғаман. Улар яхши сақланиши учун бир неча соат қайнатилиши керак. Сўнгра ишлов берилади, қуритилади. Келажакда ошиқ шаклидаги бир яримга икки метрли ёдгорлик яратаман. Уни фақат ошиқлардан ясайман, албатта.
Абдумалик Сарманов таржимаси

