Шимолий Қозоғистонда яшовчи Юрий Бакай дўмбира, гитара, скрипка, балалайка, ксилофон, кастаньетлар, флейта ва най каби 200 дан зиёд мусиқа асбоби тўплади. Коллекциянинг улкан қисмини гармон, аккордеон ва баянлар ташкил қилади. Улар сони йил сайин кўпайиб боряпти. Коллекциячи Қозоғистон ва хорижда ўзига хос чолғу асбоблари ахтариб, жуда кўп вақтини сарфлайди. Экспонатлар қаторида ўтмиш хотираларини ўзига жо этган қадимий буюмлар ҳам бор. Энг қимматлиларидан бири – тоғаси билан бирга Улуғ Ватан уруши йўлларини бирга босиб ўтган аккордеон. Мусиқачи коллекция эгаси уни ўзи олган шаклида қолдиришни маъқул кўрди.
Юрий Бакай, коллекциячи:
- Бу гармонь Подлобко Илья Васильевичга тегишли. Уруш қатнашчисига. Фронтдан ўзи билан олиб қайтган. Шу кўринишида менинг қўлимга етиб келди. Бу ерга солдат камари тикилган. Ўқ тешган жойи кўриниб турибди, эпоксид қатрон билан тузатилган шекилли. Овози ажойиб.
Айни вақтда, Юрий Бакай қишлоқ болалар ансамбли раҳбари. Шогирдлари гармонь ва бошқа чолғу асбобларини ўзлаштирган. Ҳозир хориждаги мусиқий танловга тайёрланишяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

