Мажилис раиси Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган форумда нутқ сўзлади

Мажилис раиси Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган форумда нутқ сўзлади

Мажилис раиси Волгоградда бўлиб ўтган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган халқаро форумда нутқ сўзлади. Ерлан Қўшанов таъкидлашича, мазкур сана арафасида Қозоғистон бўйлаб икки мингтадан зиёд тадбир ўтказилади. Улар қаторида Астанада ҳарбий парад ташкил этилади. Парламент қуйи палатаси раиси айтишича, уруш йиллари 1 миллион 700 минг нафар қозоғистонлик – ўша вақтдаги республика аҳолисининг чорак қисми фронтга йўл олган. Уларнинг ярмидан кўпроғи урушдан қайтмади. 500 нафардан зиёди Совет Иттифоқи қаҳрамони, юз нафардан зиёди «Шуҳрат» ордени кавалери, тўрт нафари икки марта Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонини олди.  

Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси: 

- Ушбу муқаддас заминда биз Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги арафасида тўпландик. Бу кун собиқ СССРнинг барча халқларини жипслаштиради, у озодлик ва адолат ғоялари тимсолига айланган. Шу муносабат билан Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевдан иқтибос келтирмоқчиман: «Қозоғистон ҳамиша тарихий ҳақиқат, инсоният тарихидаги энг қонли уруш тўғрисида асл хотираларни сақлаб қолиш тарафдори бўлган». 

Абдумалик Сарманов таржимаси