Туризм соҳасида ишлаётган
қозоғистонлик тадбиркорлар 480 миллион тенге ҳажмида давлат ёрдамига эга бўлади. Шу тариқа, уларнинг харажатларидан
бир қисми қопланади. Бугунги кунда Маданият ва спорт вазирлиги ўттиздан зиёд
буюртмани тасдиқлади. Эслатамиз, ўтган йилдан бошлаб Қозоғистонда туризм соҳасида ишлаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 7 та янги чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Улар орасида маълум бир
харажатлар ўрнини қисман тўлдириш кўзда тутилган. Туристик объектлар қурган ва реконструкция
қилганларга, йўллар ёқасида меҳмонхона, ёнилғи қуйиш станцияси ёки
кафе бунёд этганларнинг сарф этган маблағидан 10 фоизи давлат ҳисобидан
қайтарилади. Туристик автобус сотиб олганлар тўлаган пулнинг чорак қисмини давлат ўз зиммасига олади. Тоғ-чанғи курортлари учун ускуналар баҳосидан ҳам чорак қисми давлат ҳисобидан тўланади. Вазирликда
маълум қилинишича,
давлат ёрдамини олаётган тадбиркорлар сони тобора ортиб бормоқда.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.