Қозоғистон ядро материалларини сақлаш учун хавфсиз ҳудуд, деб тан олинган. 2017 йилда мамлакатимизда камбойитилган уран банки барпо этилган. 30 йил аввал эса республика Атом энергияси бўйича халқаро агентликка тўлақонли аъзо бўлган. Пойтахтдаги Президент марказида экспертлар, олимлар, хорижий ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган халқаро конференция мана шу санага бағишланди. Мутахассислар мамлакатимизнинг глобал ядро қуролига қарши ҳаракатдаги катта аҳамиятга эга ташаббусларининг тарихий аҳамиятини муҳокама қилишди, замонавий дунёда тинч атомдан фойдаланиш қанчалик муҳимлигини таъкидлашди. Қозоғистон АЭС бунёд этиш ҳисобига энергетик хавфсизлигини таъминлаши, карбонат ангидрид гази чиқарилишини камайтириши мумкин. Бунинг учун, аввало, республика ядро технологиялари олиб келиши лозим бўлган 4 та компания билан музокаралар ўтказади. Улар олдига қатор талаблар қўйилади. Энг муҳими, хавфсизлик ва иқтисодий мақсадга мувофиқлиги таъминланади.
Ғумар Серғазин, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги Атом энергетикаси ва саноати департаменти директори:
– Биз ҳозир биринчи навбатда атом станцияси қуриладиган ҳудудни белгилаб, тегишли қарор чиқаришимиз зарур. Шундан кейин маълум бир мамлакатларни белгилаб олишимиз, улар билар ҳукуматлараро шартнома имзолашимиз керак. Сўнгра алоҳида контракт тайёрланади, техник-иқтисодий талаблар белгиланади, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади, экспертизалар ўтказилади. Шу жумладан, атроф-муҳитга кўрсатадиган таъсири ўрганилади, бу йўналишда экологик талабларга мувофиқ жамоатчилик тингловлари ташкил этилади. Сўнгра қурилиш бошланади. 2035 йилгача иккита реакторни ишга тушириш ниятидамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.