Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 2023 йилда 4,2 фоизга ортади

Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 2023 йилда 4,2 фоизга ортади

Евроосиё Тараққиёт банки аналитиклари шундай прогноз берди. Уларга кўра, минтақадаги йирик иқтисодиёт жадал ўсиш имкониятига эга. Хизматлар соҳаси тикланиши оқибати январь ойида 5,6 фоизга кўтарилгани кузатилди. Савдо, ахборот ва алоқа соҳаларида юксак кўрсаткичлар рўйхатга олинди. Шунингдек, турли, шу жумладан, қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқаришда ижобий ўзгаришглар катта. Қурилишда янги уй-жойларни фойдаланишга топшириш ортди. Инвестициявий фаоллик ортмоқда. Тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган турли операциялар, транспорт, юк ва йўловчи ташиш, омборчилик кўп миқдорда капитал жалб этди.