Чегараоша ўтувчи дарёлар бўйича конвенция ратификацияланди

Чегараоша ўтувчи дарёлар бўйича конвенция ратификацияланди

Қозоғистон  Чегараоша ўтувчи дарёларни бошқариш бўйича конвенцияни ратификация қилди. Давлат раҳбари тегишли қонунни имзолади. Таъкидлаш лозимки, халқаро ҳужжат чегараоша оқувчи дарёлар, кўллар, улар билан боғлиқ бўлган ер ости сувларини адолатли ва барқарор бошқариш имконини берувчи глобал ҳуқуқий механизм ҳисобланади. Бугунги кунда конвенцияни 37 давлат имзолаган, улар қаторида яқин қўшнимиз бўлган Ўзбекистон ҳам бор. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда ҳозир Мажилис депутатлари янги Сув кодексини кўриб чиқяпти. У иқтисодиётнинг барқарор ўсиши учун етарлича сувдан фойдаланиш масаласини ҳал қилади. Айни вақтда, қонунчилик даражасида сув соҳасидаги қоидабузарликлар учун жавобгарлик оғирлаштирилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.