Қозоғистоннинг
олтита минтақасида 12 та гидротехник иншоотлар қуриш ва реконструкция қилиш
лойиҳалари рўёбга чиқариляпти. Сув захиралари ва ирригация вазирлиги сув
хўжалиги қўмитаси раиси маълум қилишича, Ақмўла, Алмати, Ғарбий Қозоғистон,
Қўстанай, Қизил Ўрда ва Туркистон вилоятларида ишлар давом этяпти. Арсен
Жақанбаевнинг таъкидлашича, улар сув инфратузилмасини мустаҳкамлаш, сув ғамлаш
хавфсизлигини ошириш, тошқинлар олдини олишга мўлжалланган. Йил охиригача
Қапчағай сув омборида реконструкция ишари якунланади, Ғарбий Қозоғистон
вилоятидаги Киров сув омбори тўла янгиланади. Натижада, иншоотларнинг ишлаш
самарадорлиги ва салоҳияти ортади, ушбу ҳавзаларда тўпланадиган сув ҳажми 96
миллион куб метрга етади.
Арсен Жақанбаев, Қозоғистон
Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги сув хўжалиги қўмитаси раиси:
- Умуман олганда,
Давлат раҳбари топшириғига кўра, мамлакатнинг барча минтақаларида улкан
модернизация ишари олиб борилади. Жами 42 та сув омбори бунёд этилади, 37 та
сув омбори созланади, умумий узунлиги 14,5 минг километр бўлган суғориш
каналлари таъмирланади ва реконструкция қилинади. Сув хўжалиги қўмитаси Давлат
раҳбари қўйган талаб — аҳолини 100 фоиз ичимлик сув билан таъминлаш топшириғини
тўла-тўкис бажаради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

